Загрузка...
Главная

Фото: Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистонга келди 

Ko'rildi: 299 Qo'shildi: 13-12-17


Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков бугун, 13 декабрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди. 



ЎзАнинг хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. 
 
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегара олди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган. 
 
Ўзбекистонга ташрифи давомида Сооронбай Жээнбековга Эрлан Абдилдаев – Ташқи ишлар вазири, Айзада Субакожаева – Президент девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи, Данияр Сидиқов – Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Толкунбек Абдикулов – Бош вазир ўринбосари, Анвар Артиков – Жўқорғу Кенеш депутати,
Илҳом Маннанов – Жўқорғу Кенеш депутати, Қубатбек Боронов – Фавқулодда вазиятлар вазири, Жамшитбек Калилов – Йўл ва транспорт вазири, Артем Новиков – Иқтисодиёт вазири, Уларбек Шаршеев – Давлат чегара хизмати раиси, Мухаммедкалий Абулгазиев – Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосарлари ҳамроҳлик қилишмоқда.
 
Шунингдек, делегация таркибида Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегара масалалари бўйича махсус вакили Курбанбай Искандаров, Давлат божхона хизмати раиси Кубаничбек Кулматов, Ёшлар ва спорт ишлари бўйича Давлат агентлиги директори Канат Аманкулов, Давлат мулкини бошқариш фонди раиси Дуйшанбек Зилалиев, Президент девони, Ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари ва оммавий ахборот воситалари  вакиллари бор.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. 
Обил Сафаров



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |