Загрузка...
Главная

Вилоятлар ўртасидаги ЙПХ постлари тугатилади, ЙПХ ходимлари камералар билан таъминланади 

Ko'rildi: 976 Qo'shildi: 22-12-17


Президент вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган видеоселекторда ушбу масалага ҳам тўхталиб, ўрнатилган тизимни қаттиқ танқид остига олди. Оддий одамлар, ҳайдовчиларни қийнаётган муаммоларни ўртага ташлади. Ҳайдовчиларнинг кўп вақти постларда ўтаётганини айтди.
 
"Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
 
Президент вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини таъкидланди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |