Загрузка...
Главная

Ўзбекистонда биоҳожатхоналар кўпайтарилади. Биоҳожатхона ўзи нима? 

Ko'rildi: 1444 Qo'shildi: 08-01-18


Кейинги 2 йил давомида барча ҳожатхоналар йўл хариталарига киритилади.

Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларининг туризмга йўналтирилган, сайёҳлар кенг ташриф бурадиган шаҳарлари ва пойтахтларда биоҳожатхоналар – яъни шаҳарнинг гавжум қисмлари, зиёратгоҳлардаги ҳожатхоналарга катта эътибор қаратилади. Шаҳарларда фуқаролар, сайёҳларга яратилган шарт-шароитларни белгилашда биоҳожатхоналар ҳам инобатга олинади. Ўзбекистонда эса нафақат пойтахт Тошкентда, балки сайёҳлар оқими катта бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида биоҳожатхоналарга эътибор у қадар катта бўлмаган.
 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакат фуқаролари ва хорижий меҳмонлар учун саёҳат давомида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳожатхона хизматини такомиллаштириш бўйича кескин ислоҳотлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
 
Бу бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилиб, тасдиқланилиши кутилмоқда. Бунга кўра умумий овқатланиш пунктлари, меҳмонхоналар ва одамлар гавжум бўлган ерларда жойлашган ҳожатхоналар инвентаризация қилинади. Инвентаризация натижаларига биноан, мавжуд ҳожатхоналар қайта таъмирланади ва керакли жойларда янгилари қурилади. Бундан ташқари, барча ҳожатхоналар уч гуруҳга бўлиниб, уларнинг эгаларига ҳожатхоналар керакли ҳолатга келтириб, таъмирлашлари учун солиқ имтиёзлари берилади. Мавжуд шароитларга қараб, хорижий мамлакатларда қабул қилинган қонун-қоидалардан келиб чиққан ҳолда кейинги 2 йил давомида барча ҳожатхоналар йўл хариталарига киритилади.
 
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ушбу йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари берилиши бўйича таклиф киритилган бўлиб, имтиёзли маблағлар эвазига келгусида ҳожатхоналарни зарур ҳолатга келтириш, шунингдек, тоза ва тартибли сақлаш мумкин бўлади.
 
Таъмири ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган сантехника воситалари рисоладагидек бўлган ҳожатхоналарда эса санузелни ораста қилишнинг тизимлаштирилган жадвалини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бунда масъул ходим мунтазам равишда белгиланган вақтда (бир кунда бир неча маротаба) умумий тозалаш ишларини олиб боради, ҳожатхона қоғози, совун ва бошқа керакли материалларнинг заҳирасини алмаштиради ва тўлдиради.
 
Иккинчи гуруҳга кирувчи ҳожатхоналарда (оддий кўриниш ва сувнинг канализацияга уланганлиги) биринчи гуруҳга кирувчи ҳожатхоналар каби таъмирлаш ва сантехникасини алмаштириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилаш керак бўлади.
 
Узоқ ва чекка жойлардаги сув билан таъминланиши яхши бўлмаган учинчи гуруҳ ҳожатхоналарда энг катта кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Чунки бундай ҳожатхоналар жуда ҳам чекка жойларда ва яроқсиз қурилиш материллари асосига қурилган бўлиб, сув ва канализация умуман мавжуд эмас. Бунда реконструкция ишларидан ташқари сув муаммосини ҳал қилиш учун бир неча тонна сув кетадиган систерналар ўрнатиш ҳамда канализация хизматини яратиш умумий режага киритилган.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |