Загрузка...
Главная

Абдулла Арипов хусусий ТВлардаги сериалларни танқид қилди 

Ko'rildi: 1327 Qo'shildi: 14-02-18


Бош вазир Абдулла Арипов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган сериалларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов хусусий телеканалларда намойиш этилаётган сериалларни танқид қилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар етказди.
 
Маълум қилинишича, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда Бош вазир Абдулла Арипов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган сериалларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берган.
 
Кеча "Qalampir.uz” интернет нашрида айнан хусусий телеканалларга эфирга узатилаётган сериаллар ҳақида "Демади деманг: "Севги изтироби”дан орттирилган асоратлар бадалини кўп йиллар тўлаймиз” номли мақола чоп этилган эди. Унда муаллиф "Зўр ТВ” телеканали орқали намойиш этилаётган "Севги изтироби” ("Кара севда”) сериали орқали кириб келаётган маънавий таҳдидлар ҳақида мулоҳазаларини баён этган эди. 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |