Загрузка...
Главная

Наманган мўжизалари: Мунчоқтепанинг буддавийлик топилмалари билан япон, хитой ва корейс туристларни тортса бўлади 

Ko'rildi: 613 Qo'shildi: 13-03-18


«Мунчоқтепа» ёҳуд Поп сағанаси (Дану дафинаси) ўчоғини топиш буйича 1987 йилда академик А.Асқаров раҳбарлигида археологик ишлар бошланган.
1989 йилнинг май ойида республика Фанлар Академияси Археология институти илмий ходимларидан иборат Наманган археология экспедициясининг Поп отряди ходимлари мазкур тепаликдаги V-VII асрларга оид қабристонда қазиш ишларини олиб бораётган вақтда, баландлиги 2 метр, майдони 15 кв.м. бўлган сағанада 1,5 минг йил олдин дафн этилган қамишдан ясалган 47 та тобутда одам суяклари топилган.
Тобутлар сағана ичига ёнма-ён қилиб териб чиқилган бўлиб, марҳумлар тобутга эгнидаги либоси билан ёнбош ҳолда ётқизилган. Улардан айримларининг юзига ипак парда ёпилган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу каби урф-одат Хитойнинг Синьцзян ҳудудида топилган археологик ёдгорликларга хосдир.
 
 
Сағанадан ташқарида топилган яна 2 та қабр очилганда, уларнинг бирида одам суяклари катта хум шаклидаги қозонга солиб кўмилганлиги, иккинчиси тўрт бурчакли махсус сопол идиш – «остодон»га дафн этилганлиги аниқланган. Шунга асосан, мазкур қабрни зардуштийлик динига оидлиги юзасидан хулоса қилинган.
Топилмалар қадимда ушбу ҳудудда яшаган одамларнинг кулолчилик, тўқимачилик, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, ҳунармандчилик, пойабзал тикиш билан шуғулланганларидан далолат беради.
Топилмалар орасида тўқимачилик усулида тўқилган ва ишлов бериб бўялган матони II–III асрларга тааллуқли эканлигини Хитойлик археолог олимлар аниқлаб, дунё олимлари томонидан тан олинган. Ушбу ноёб матонинг номи ҳозирда «парча» деб аталади ва у Поп ҳунармандларининг маҳсулоти эканлиги фанда ўз исботини топган.
 
 
«Мунчоқтепа» ёдгорлиги «Буюк ипак йўли» халқаро экспедицияси харитасига киритилган булиб, 1987-89 йилларда у ердан топилган нодир ашёлар бутунжаҳон тарихий ва археологик аҳамиятига эга.
Ушбу тарихий ёдгорликда аниқланган буддавийлик динига мансуб топилмаларга Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Ҳиндистон давлатларининг қизиқиши юқори ҳисобланади.

MANBA: voydiymedia.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |