Загрузка...
Главная

Сумалакнинг ичига ч....ма, "Озодлик"! 

Ko'rildi: 3549 Qo'shildi: 21-03-18

Наманганда яхши ниятлар билан 5 тонналик сумалак тайёрлашга қарор қилинди. Умуман олганда, бу ҳокимиятнинг йиллик тадбирлар режасидан ўрин олган сайл эмас эди. Ҳар йилгидай, бошқа вилоятларда бўлгани каби, Наврўз байрами тантаналари режалаштирилганди Наманганда ҳам. Шаҳар кенгаши депутати, тадбиркор Маруфхон Мўминовнинг 5 тонналик сумалак тайёрлаш ва вилоятга туристик қизиқишни ортиришга қаратилган ташаббуси ва ғояси шаҳар ва вилоят ҳокимликлари томонидан катта эътибор билан қабул қилингач, бутун Наманган Наврўз тантаналарини ўзгача кайфият билан кута бошлади. Дунё Намангандаги бўладиган Сумалак сайли ҳақида ёза бошлади.
Сумалакни тайёрлаш жараёнига Баҳриддин Чустийнинг қўшилиши бу воқеъликка қизиқишни янада кучайтирди. Тошкентдан катта дошқозон олиб келиб ўрнатилди. Буғдой увитилди. Буғдой увитилди дегани бу буғдойга сув пуркаб қўйилди дегани эмас. Буғдойнинг ёнига яқинлашган ҳар бир шахс таҳоратли келди, бисмиллоҳ билан ишга киришди.
 
 
Ниҳоят кутилган кун ҳам келди. Кеча, 19 март куни сумалак ҳам солинди. Бугун 20 март куни Наманган боғи ҳар қачонгидан кўп зиёратчи билан тўлди. Қозон атрофидаги муҳит дунёнинг энг катта туризм тадбирларини ҳам ўтиб тушди. Японлар, турклар, корейслар, немислар, руслар... Дунёнинг етти бурчагидан келган туристларнинг ҳайратига Наманган вилоят телевидениеси жонли эфири орқали ҳамма гувоҳ бўлди.
 
 
Бугун кечқурун димлаб қўйиладиган сумалак эрталаб пишса, Оллоҳ йўлида эҳсон сифатида тарқатилади. Дуога қўллар очилади. Наманганимиз Оллоҳнинг марҳамати билан етти оламга янада ном солади.
... Шундай хайр-саҳоват тадбири пайтида, Наманганни танитиб туризм ривожи йўлида катта сакраш қилинаётган вақтда ҳар доим бўлгани каби, бўҳтон ва туҳматли материаллари билан дунёнинг ҳар бурчагида яхши билинган "Озодлик” деб аталмиш ахборот хуружи гуруҳи (нашр деб ёзгани клавиатура бўйсунмаяпти) "Наманганда "мегасумалак” учун аҳолидан ўлпон йиғилди. Ҳокимлик рад қилиш анъанасини давом эттирди” деган материал эълон қилди. У ерда берилган гапларни келтиришга ҳам арзимайди. Нимаймиш, Сумалак учун Наманганда ёппасига ҳаммадан 200 мингдан пул йиғилганмиш... МИШ-МИШ...  "Озодлик”нинг ҳар доимги услуби. "Кимлиги сир сақланадиган бир киши” уларга хабар берган бўлади, қолгани тоғдан-боғдан умумий гаплар, сарлавҳа устида 2 соат ишлашади....
Бу Ўзбекчани билиб, Ўзбекликни билмайдиган "Озодлик”нинг ходимларига бир фактни келтиришни маъқул деб ўйлайман: "Бу ЭҲСОН СУМАЛАГИга биз ҳам қўшилган бўлайдик, 2-3 қоп ун, 10-20 кг ёғ олиб берайлик" деган юзлаб наманганлик хайрсеварлар мурожаат қилишди ташкилий қўмитага. "Йўқ, ҳаммаси етарли, эҳтиёж йўқ" деган жавобни олиб ҳам яна таклифларини қайта-қайта такрорлаган қанча бўлди. Буларнинг нима мақсадда бундай таклиф билан чиққанини тушуниш учун, англаб етиш учун ЦРУнинг қўйнида эмас, Ўзбекистонда яшаш керак. Шунинг учун "Озодлик”нинг бир тийинга қиммат ёзганларини устида умуман фикр ҳам юритмайлик-да, бир жумла билан биз ҳам жавоб берайлик: Сумалакнинг ичига ч....ма, "Озодлик”! Нуқталар ўрнига қайси ҳарфлар келишини океанортидагилар ҳам топиб олишар. Сиз-ку англадингиз...
Дилмурод Жумабоев
manba: vodiymedia.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 2
avatar
2
Сумалак супер чикан Наманган шахрига офарин
avatar
1
Сумалакка гап йук
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |