Загрузка...
Главная

Наманганда “iPhone” ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди 

Ko'rildi: 1614 Qo'shildi: 26-03-18


Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда

Кеча, 25 март куни соат 22:00 да  Наманган вилоятининг Поп туманидаги Ойбек МФЙ Бобур кўчаси 14-уйда яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган "I Phone” мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақирган.
 
Шундан кейин Б.Раҳматов арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган Шунда Э.Ниязов, Б.Раҳматовни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган.
 
Кейин Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.
 
Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланди. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.
 
Айни вақтда текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Суннатилла Абдуллаев
manba: qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |