Загрузка...
Главная

Telegram блокланиши мумкин 

Ko'rildi: 2052 Qo'shildi: 06-04-18


Федерал хизмат Telegram расмийлари билан муроса қила олмаяпти.

Бугун, 6 апрель куни Алоқа,  ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари коммуникациялари соҳасида назорат бўйича Россия федерал хизмати (Роскомнадзор) Telegram’ни блоклаш тўғрисида судга мурожаат юборди. Бу ҳақда Хизмат сайтида маълум қилинди.
 
Таъкидланишича, Хизмат Москва вилоятининг Таганский район судига "Internet Telegram Messenger” МЧЖ ахборот тарқатиш ташкилотининг "Ахборот ҳақида, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қарорни бузгани ҳақида мурожаат йўллаган.

Унга кўра, Telegram Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан ахборот ресурсларининг Россия ҳудудига киришини маълум тарзда чеклаш тўғрисидаги талабини бажармаётгани айтилган.
 
Мессенжер расмийларининг маълум қилишича, агар Telegram ФХХ талаб қилган шартни бажарса, тармоқ фойдаланувчиларининг электрон хабарларини ўқиб, назорат қилиш имконига эга бўлишини билдирган. Бу эса ташкилотнинг обрўсизланишига сабаб бўлиши таъкидланмоқда.
 
Маълумот ўрнида, шу йилнинг 20 март санасида сўралган ахборотларни тақдим қилиш учун Telegram’га Роскомнадзор томонидан 15 кун муҳлат берилди, кейинроқ ФХХ бу муддатни 10 кунга қисқартирди.

Жорий йилнинг 2 апрелига қадар бу сўровга Telegram’дан ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Мессенжер маъмурияти сўралган маълумотларни бериш техник томондан имконсиз эканини таъкидлаб келмоқда.
Икром Раҳмон
manba: qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |