Загрузка...
Главная

Инсон ҳуқуқлари: Қирғизистон Бош прокурори ишдан олинди 

Ko'rildi: 599 Qo'shildi: 11-04-18


Депутатлар бир овоздан унинг истефосини ёқлаб овоз берди.

Қирғизистон Жўқорғи Кенеши (Парламент) мамлакат Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Бош прокурор Индира Жолдубаевани лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг "Kabar” ахборот агентлиги хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, Президентнинг тақдимномасини ёқлаб Парламентнинг 105 депутат овоз берган ва 2 нафари қарши чиққан.
 
Қирғизистон ОАВ Жолдубаеванинг истеъфосига сабаб қилиб прокуратура ўз вазифаларини бажармаганини, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузганини таъкидламоқда.
 
Маълумот ўрнида, Индира Жолдубаева собиқ Президент Алмазбек Атамбоев таклифи билан 2015 йил 28 январь куни Бош прокурор лавозимига тавсия қилинган эди.
Икром Раҳмон



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |