Загрузка...
Главная

Анвар қори Турсуновнинг аҳволи қандай? 

Ko'rildi: 1527 Qo'shildi: 11-04-18


Анқар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Микроинсультни бошидан кечирган Анвар қори Турсунов жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. У айни дамда жонлантириш бўлимида ва тез орада палатага олиниши кутилмоқда. Унинг саломатлиги кун сайин тикланмоқда, ортиқча хавотир ва шов-шувга ўрин йўқ.
 
Маълумот ўрнида, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
 
1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
 
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
 
1981-1984 йй.  – "Ёшлик” журналида муҳаррир
 
1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими
 
1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими
 
1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири
 
1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, "Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби
 
1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани "Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби
 
2015 йилдан – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани "Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Анвар қори Турсуновнинг тез орада оёққа туриб, яна фаолиятини давом эттиришини тилаб қоламиз.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |