Загрузка...
Главная

Президент Шерали Жўраевни 10 минг доллар билан мукофотлади 

Ko'rildi: 1569 Qo'shildi: 23-04-18


Шерали Жўраев олтин медаль билан бирга Ўзбекистон Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Қашқадарёлик курашчи Шерали Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга бўлди.
 
20-21 апрель кунлари Амир Темур хотирасига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабзда ўтказилган VII халқаро турнирда 30 га яқин мамлакатдан энг кучли курашчилар қатнашди.

"Ҳисор” марказий стадионида ўтказилган нуфузли турнир эркаклар ўртасида тўртта, аёллар ўртасида иккита вазн тоифасида ўтказилди.
 
Мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ўтган финал беллашувида қашқадарёлик курашчи Шерали Жўраев эронлик Жафар Паҳлавонийни мағлуб этиб, олтин медаль билан бирга Ўзбекистон Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга чиқди. Жафар Паҳлавоний иккинчи, яна бир ўзбек курашчиси Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи бўлди.
 
"Нуфузли турнирда ғалаба қозонганимдан хурсандман. Бу каби мусобақалар тажриба ва маҳоратимизни оширишга, курашнинг дунёда янада оммалашишига хизмат қилади. Президентимиз совринини қўлга киритганим келгусида кураш бўйича халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишимда янги куч бағишлайди. Финалдаги рақибим жуда кучли эди, аммо халқимнинг қўллаб-қувватлаши, минглаб мухлисларнинг ишончи ғалаба қозонишимда муҳим омил бўлди", дейди Шерали Жўраев.



Шунингдек, эркаклар ўртасида эронлик Илёс Али Акбарий, тожикистонлик Беҳрузий Ҳожизода, Камроншоҳ Устапирён, аёллар ўртасида Гулнор Сулаймонова ва Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди, деб ёзмоқда ЎзА. 
Акмалхон Эшонхонов



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |