Загрузка...
Главная

Ўзбекистон ҳақидаги танқидий дастурлари билан тилга тушган журналист мамлакатдан рухсатнома олди 

Ko'rildi: 35 Qo'shildi: 13-05-18


У "Америка Овози”да 15 йилдан йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк бор Америка оммавий ахборот воситаси ходими мамлакатда доимий равишда эркин фаолият юритиш учун рухсатнома берилди. Шу бугунгача АҚШлик журналистларга маълум бир белгиланган муддатли рухсатномалар берилган. Асли ўзбекистонлик бўлган, "Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.
 
Имомова Ўзбекистонга бегона эмас. У Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида туғилган. Журналистикадаги фаолиятини 90-йиллар ўрталарида бошлаган Имомова маълум муддат Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ҳам дарс берган. Кейинроқ, у фаолиятини, таъбир жоиз бўлса, тақдирини АҚШ билан, янада тўғрироқ айтсак, "Америка овози” билан боғлади.
 
У "Америка Овози”да 15 йилдан йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
 
Навбаҳор Имамова Вашингтонда Марказий Осиё бўйича eтакчи мутахассис. 16 йилдан бери Американинг минтақага нисбатан сиёсати, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ орасидаги муносабатларни ва улар ортидаги омилларни яқиндан ёритиб, таҳлил қилиб келади. Шунингдек, Америкада яшовчи ўзбеклар ва бошқа марказий осиёликлар ҳаёти ҳақида чуқур билимга эга. Диаспора мавзусида Ғарб сиёсий ва илмий доираларида маърузалар ўқийди ва бу борада қатор мақола ва материаллар муаллифи. Навбаҳор Имамова нуфузли олийгоҳларда Ўзбекистон ва Марказий Осиё билан боғлиқ бошқа мавзуларда сўзлаб танилган. Гарвард Университетида Марказий Осиё клубини бошқарган, деб ёзади ЎзА.
 
Навбаҳор Имамова Конгресс аъзолари, Оқ уй, Давлат департаменти, Пентагон ва бошқа вазирликларда юқори лавозимли расмийлар билан мулоқотлар қилиб туради. Вашингтон ва бошқа жойлардаги таҳлил ва тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан таниш.
 
Бугунгача Имомованинг Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб танқидий руҳдаги лавҳалари, суҳбатлари шов-шувга айланган. Мамлакат ташқарисидаги журналист сифатида кўпинча маҳаллий нашрлардан узоқ тутилган.
 
Ўтган йилнинг ёз ойларида Навбаҳор Имомова Ўзбекистонга келган эди. Бу орада мамлакатдаги ОАВ ва ҳукумат билан муносабатлар илиқлашди. Ўзбекистон тарихида илк бор ҳукумат вакили – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Хотин қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева "Америка овози”га интервьюсини ҳам Навбаҳор Имомовага берган эди.
 
Маълумотларга қараганда, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширадиган ташрифини Ўзбекистон телеканалларида ёритишда ҳам фаол иштирок этади. 

manba: qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |