Загрузка...
Главная

Наманганда қурилиши режалаштирилган янги автомобиль заводи ҳақида маълумот берилди 

Ko'rildi: 3133 Qo'shildi: 25-05-18


"Evergreen Motors Group” компанияси президенти лойиҳа бўйича амалий музокаралар ўтказиш учун Наманганга етиб келган.

Наманганда қурилиши режалаштирилган "Hyundai” автомобиль заводида кунига 8-20, йилига 1000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уч йил ичида бу кўрсаткич 3 мингтага етказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 2-3 май кунлари Наманганга ташрифи давомида вилоятда йирик ишлаб чиқариш саноати йўқлигини, яқин келажакда бу ерда ҳам автомобиль заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилишини таъкидлаган эди.
 
Президент ташрифидан йигирма кун ўтиб, Корея Республикасининг "Evergreen Motors Group” компанияси президенти Ким Чанг Кён лойиҳа бўйича амалий музокаралар ўтказиш учун Наманганга етиб келди, дея ёзади ЎзА.


 
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Ким Чанг Кён билан учрашувида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида йўлга қўйилган иқтисодий-ижтимоий, илмий-техник ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
 
Тегишли соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган тақдимот маросимида вилоятда "Hyundai” юк автомобиллари ва автобусларни йиғиш заводи қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди. Лойиҳага кўра, корхонада юк кўтариш сиғими 1 тоннадан 50 тоннагача бўлган юк автомобиллари ва ўлчами 9-12 метрли шаҳар ичида қатновчи, шаҳарлараро ҳамда сайёҳлик русумидаги автобуслар ва махсус транспорт воситалари йиғиш ишлари бажарилади.
 
Дастлаб, кунига 8-20 ва йилига 1000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уч йил ичида бу кўрсаткич 3 мингтага етказилади, яъни мингта автобус ва 2 мингта юк машинаси ишлаб чиқарилади. Аввалига эҳтиёт қисмлар Корея Республикасидан келтирилса, маҳаллийлаштириш дастури асосида уч йил мобайнида эҳтиёт қисмларни босқичма-босқич шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
 
Лойиҳа ишга туширилиши билан 1000 га яқин иш ўрни яратилса, келажакда иш ўринлари 6 мингтага етказилади.
 
Жанубий Корея делегацияси аъзолари автомобиль заводи қурилиши учун тавсия қилинаётган майдонлар ва у ердаги шароитлар билан ҳам танишган.

manba: qalampir.uz
Акмалхон Эшонхонов




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 6
avatar
6
Pop ka quriladikan
avatar
5
Noringa quruladi
avatar
4
туракургонга
avatar
3
qayerga
avatar
2
Qayerga quriladi?
avatar
1
Qachon qurilish boshlanar ekan?
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |