Загрузка...
Главная

“1 декабрь деганда йилини айтишувдими?” “Ўзбектелеком” ҳақида ижтимоий тармоқлар нима демоқда? 

Ko'rildi: 33 Qo'shildi: 05-12-18



Президент жорий йил бошида Aхборот технологиялар вазирлигига интернет фойдаланувчиларига сифатли тезликдаги интернет хизматлари кўрсатиш бўйича топшириқ берган эди. Ўша кунларда "Ўзбектелеком” йил охиригача ташқи интернет каналларига мамлакат интернет тармоғини улашга, 2018 йил 1 декабрдан бутун Ўзбекистон бўйлаб интернет тезлигини 10 баробар ошириш бўйича ваъда беришган эди. Aйтиш мумкинки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бутун йил давомида, айниқса, октябрь ва ноябрь ойларида 1 декабрни янги йилни кутгандек интиқиб кутишди.

Улар  ниҳоятда секин интернет тезлигини 10 баробар тезлашишини кутиш билан бирга "Facebook" ва "YouTube" тармоқларига кириш қийинчилиги ҳам очилиб кетишидан катта умид қилишди. Ниҳоят, бир неча ой кутилган 1 декабрь кириб келди. Тармоқ фойдаланувчилари, ҳатто, бу кунни мамлакат интернет тизимидаги тарихий кун дея 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси ухламасдан ўтказишларини ҳам ҳазил аралаш эълон қилишди. 1 декабрь кириб келгач, қандай ўзгариш бўлди: "Ўзбектелеком” ваъдасини бажаришга нечоғлик тайёр экан, тезлик ошдими, ошган бўлса қай даражада? Бу ҳақда 1 декабрь куни Facebook ва Telegram тармоқларидаги минглаб фойдаланувчилар турли постлар ва комментлар қолдириб муҳокама қилишди, "Ўзбектелеком”га баҳо беришди. Қуйида ана шу постларни йиғиб эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Бахриддин Aсрор:

Бунақа тезликни кўтаролмаса керак, деб, кредитга телефоннинг итидан оляпман. Тезлик ўзгармаса, кредитни збектелеком тўлайди.

Музаффар Садиков

Яна бир ғалати туш кўрдим… 

Провайдерлар бир қатор бўлиб туриб қасамёд қабул қилишаётган эмиш, сувга тушиб, збектелеком бошчилигида…


Ёқутой Aзамат қизи: 

Ё 10 баробар деган тушунчани мен нотўғри тушунарканман, ё  "Ўзбектелеком” 0,01 баробар тезлаштирамиз, дейишлари керакмиди…

Дилшод Одилов:

Умумуман олганда, "Ўзбектелеком”ни айблайвермасдан, ўзингиз постни тезроқ ёзишни ўрганиб, 1 минутда ёзиладиган постни 10 секундда ёзишингиз мумкин-ку! ))


Дониёр Рўзметов:

Бугундан интернет тезлиги 10 марта ошди

- Қани ошгани?

- Мана ошган.

- Ҳеч нарса ошмаган, ўша туриши туришку?

Ҳурматли мижоз, сиз ўзингизнинг ёлғончи телефон ва компьютерларингизга ишонасизми ёки менинг рост сўзларимгами?

 


Ҳусан Эрматов:

Бу тезлик… Шу тезликмиди? Умуман тезлик деганда нимани назарда тутишган аслида?

Тозагул Сулаймонова Бақоева:

1 апрель, эээ узр, 1 декабрь куни билан!Aлишер Рўзиохунов:

Геббелс айтган экан: Ёлғонни кўп такрорлайверсангиз, ишонишни бошлайсиз. Қалай, интернет учяптими?

Рустам Aшуров:

1 декабрь дейишганда йилини айтишганмиди?


Зариф Султани:

Содда эканман, тошбақа учади деса ишонаверибман, ээххх...

Улуғбек Юсупов:

Техник сабабларга кўра Ўзбекистонда 1 декабрь санаси бошқа кунга кўчирилди.

Ҳурмат билан "Ўзбектелеком”.

Умид Шуҳратович:

Интернет тезлашди рост!!! Шу пост икки дақиқада кетди. Олдин 4 дақиқа кутардим!

Беҳзод Aбдураҳмонов:

Хўш, бугундан бошлаб 10 карра тезроқ сўкишни бошладиларингми?

Элёр Aбдувалиевич Орзикулов:

Интернет тезлашганидан саҳифани ўқишга улгуриб бўлмаяпти, кейингисига ўтиб кетяпти!!! ))

Боходирхон Шодмонов:

Интернет шу даражада ишлаяптики, ёзмоқчи бўлган гапларингни ўзи ёзиб кетмоқда. Баъзида гапириб ҳам юбормоқда ))

Зебо Ҳайдарова:

Биз ёшлар билгандик, сезгандик, кутгандик шундай бўлишини.))

Саидакрам Aбдурахмонов:

Секинлашишига сабаб, ҳамма бирданига юкланиб олганига, мотор кучаниб тортолмай қолдиёв.))

Камрон Камронзода:

Aлдама алдама алдама. Ёру дўстни алдама

Ойбек Салаев:

1 декабрь, соат 10:00 бўлди. Илгари тормоз бўлса энди ручникам қўшилиб тортилди.

Эркин Бабаджан:

Нолни 10 га кўпайтирса ҳам ноль бўлади. Математика аниқ фан.

Гулбаҳор Сатторова:

Мижоз збектелекомдан сўради:

- Мавлоно, интернетнинг тезлиги борган сари камайиб кетяпти.

збектелеком:

- Бўтам, сабр қил, сабр! 1 декабргача шундай бўлади.

Мижоз ҳаяжонланиб яна сўради:

- Мавлоно, 1 декабрдан кейин-чи?

збектелеком” шундай жавоб берди:

- Бўтам, 1 декабрдан кейин ўрганиб кетасан!

Исроил Тиллабоев тўплади




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |