Загрузка...
Главная

ЎЙЛАБ ГАПИРИШ ҲАМ САНЪАТМИ? ёхуд Наманганда содир бўлмаган портлаш ҳақида 

Ko'rildi: 6768 Qo'shildi: 07-12-18

ЎЙЛАБ ГАПИРИШ ҲАМ САНЪАТМИ? 
ёхуд Наманганда содир бўлмаган портлаш ҳақида 
 
Ҳар қандай ахборот ростгўйлик призмасидан ўтказилгандагина фойдали бўлади. Кечагина республикамизда кўп сонли ўқувчилар аудиториясига эга Turon24, kun.uz, daryo.uz каби интернет нашрлари "Наманганда портлаш содир бўлди” тарзидаги информация билан омма эътиборини ўзига жалб этди. 
Ҳақиқатда кучли гумбурлаш овози эшитилган, бироқ бу нуфузли сайтлар талқин этганидек, Мингбулоқ туманидаги нефть конидан чиқмаган. 
— Мазкур сайтларда таъкидланган "Aйни вақтда ҳудуд хавфсизлик нуқтаи назаридан ўраб олинган ва фуқаролар кириши чекланган”, деган информация мутлақо асоссиз, — дейди Мингбулоқ тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Авазбек  Хўжаханов. — Чунки хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга ошириладиган бу ҳолат, аввало, ички ишлар тизими зиммасида. Ҳозирги кунга қадар шахсий таркибимиз бу каби ишларга жалб қилинмади, ҳамма ўз хизмат жойида. Қолаверса, туман бўйича олиб борган ўрганишларимиз натижасида ҳудудимизда ҳеч қандай портлаш содир бўлмаганини аниқладик.  
— Янгиликларни интернет орқали ўқиб, очиғи, ҳайрон бўлдим, — дейди "Мингбулоқнефт” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бош муҳандиси Исроил Улуғханов. — Чунки 6 декабрь куни соат 12:00ларда иш жойимда эдим ва бу ерда ҳеч қандай портлаш содир бўлмади, қолаверса, нефть сизиб чиқаётганлиги ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз. Аммо гумбурлаш овози бизга ҳам эшитилди.  
Демакки, берилаётган маълумотлар асоссиз ва тасдиқланмаган. Асосланмаган маълумот билан оммани алдаш эса халқ ишончини қозонаётган нуфузли нашрларга ярашмайди. Зеро, доно халқимиз топиб айтганидек, ўйнаб гапирсак ҳам, ўйлаааб сўзлайлик. Чунки сўзимизнинг ортидан эргашгувчи халқ кўнглига ғулғула солишдан ҳеч кимга фойда йўқ. Аксинча, одамларнинг ҳаловати ўғирлангани, асоссиз таҳликалар кўнгилни тинчсизлантиргани қолади, холос. @namanganiib



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |