Загрузка...
Главная

«Ўзбекнефтгаз» «Мингбулоқ» конида портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди 

Ko'rildi: 1312 Qo'shildi: 07-12-18


Наманган вилоятидаги «Мингбулоқ» нефть конидаги портлаш тўғрисидаги хабарларга ҳақиқатга мос келмайди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» компанияси.

«6 декабрь куни бир қатор оммавий ахборот воситаларида „Мингбулоқ" конида портлаш содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Шуни расман маълум қиламизки, бу хабар ҳақиқатга мос келмайди ва ёлғон ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Айни вақтда «Мингбулоқ» конида ўзбек ва хитой мутахассислари штат режимида М-15 қудуғида геологик разведка ишларини олиб бормоқда, дея қайд этди компания.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Газета.uz"га вилоят фуқароларидан портлаш сасига ўхшаш баланд товуш эшитилгани ҳақида хабарлар келиб тушгани, бироқ ҳозирча ҳодиса вақти ва жойини аниқлашнинг имкони бўлмаганини маълум қилди.

«Биз барча туман ва вилоят шифохоналарини текширдик, жабрланганлар йўқ. Шунингдек, барча газ қуйиш шохобчаларини ҳам текширдик, у ерларда ҳам портлаш бўлмаган. Геологлар билан суҳбатлашдик, улар ҳам ҳеч қандай геологик разведка ишлари олиб борилмаганини айтишди», — дея қайд этди Ўзбекистон ФВВ.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |