Загрузка...
Главная

Алишер Усмонов катта турар-жой комплексини қуради 

Ko'rildi: 1794 Qo'shildi: 07-12-18


Турар-жой комплекси нашриёт уйининг эски биноси ўрнида қурилади.

"Коммерсантъ” холдинги эгаси Алишер Усмонов "Коммерсанть” нашриёт уйининг Москвадаги собиқ биноси ўрнида катта турар жой комплекси барпо қилади. Комплекс майдони 30 минг кв.м.га тенг бўлади.
 
"Москомстройинвест” вакили бино эгаси айни вақтда "Врубеля 4” ЁАЖга тегишли эканини таъкидлаган. "Врубеля 4” эса "Коммерсантъ Холдинг” МЧЖ (99,9 фоиз) ва Кипрда рўйхатдан ўтказилган ва асл эгаси Усмонов бўлган Kommersant Holding Limited’га (0,01 фоиз) қарашли ҳисобланади.
 
Маълум бўлишича, турар жой комплекси ер-ости автотураргоҳга эга бўлади.
 
"Коммерсанть” нашриёт уйига тегишли бўлган бинонинг бир қисми 5 декабрь куни бузилган.
 
Маълумот ўрнида, 2015 йил декабрда Алишер Усмонов "Коммерсантъ Холдинг” МЧЖнинг ягона тўғридан-тўғри эгаси бўлган.
Суннатилла Абдуллаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |