Загрузка...
Главная

60 кишининг қотили — «маньяк-милиционер» умрбод озодликдан маҳрум этилди 

Ko'rildi: 2937 Qo'shildi: 10-12-18

Россиянинг Иркутск вилояти суди собиқ ички ишлар ходими Михаил Попковни олтмишта қотиллик жиноятини содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шунингдек, суд уни милиция кичик лейтенантни унвонидан ҳам маҳрум қилган.  Гап шундаки, илгарироқ чиқарилган бошқа ҳукмда (унда М.Попков 22 нафар фуқарони ўлдирганликда айбдор деб топилганди!) суд  маҳкумни махсус  унвонидан маҳрум этмаган эди, натижада унга ойига 24 минг рубл нафақа тўлаб келинаверган.

Ҳукмга кўра, М.Попков барча қотиллликларни 1994-2000 йиллар оралиғида содир этган. Бу вақтда у Иркутск вилоятининг Ангарск шаҳри ички ишлар бўлимида ишларди. У 1998 йилда тизимдан бўшаб кетгач ҳам жиноят содир этишда давом этаверган.

Ўша пайтлари Ангарскда аёллар бедарак йўқолиши ҳолатлари тез-тез содир бўлар, кейинроқ уларнинг жасадлари турли ҳудудларда зўрлаш ва қийнаб ўлдириш аломатлари билан топиларди. Ўтган вақт давомида гумондорни аниқлашни учун ўттиз минг нафар фуқарони текширишга тўғри келган. Ниҳоят, М.Попков 2012 йилда қўлга олинади. Аввалига уч нафар аёлни ўлдирганини тан олган маҳкум  кейинчалик бошқа қотилликларига ҳам иқрор бўлади.

Таъкидлаш жоиз, тергов-суриштирув жараёнида экспертлар М.Попковда руҳий мувозанат бузилиши билан боғлиқ муаммолар йўқлигини айтишмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |