Загрузка...
Главная

Гулнора Каримова Ўзбекистондаги ўзгаришларни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилди 

Ko'rildi: 1834 Qo'shildi: 11-12-18


Мен ва тенгдошларим бир нарсани яхши билишади, онам ўзини илмли жамият тузиш учун баҳшида этган. Ёшларга кенг имкониятлар яратиб, сон-саноқсиз янги лойиҳалар ва ғояларнинг дунёга келишига туртки бўлган.

Ўзбекистон Республикасинининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг кўпдан бери Англияда қолаётган ўғли Ислом Каримов Instagram’даги саҳифасида онасининг фаолияти ва Ўзбекистонда бўлаётган сўнгги ўзгаришларга муносабати ҳақида фикрларини ёзиб қолдирди.
 
Ислом узундан узун постида онасининг айни дамда қаердалигига ишора бермаган. Айбловлар, жиноят иши, суд ҳақида оғиз очмаган. У Гулнора Каримованинг мамлакат ижтимоий ҳаётида тутган ўрни, одамларни ортидан эргаштира олгани ва лидерлик жиҳатларига эътибор қаратиб шундай ёзади:
 
"Охирги йиллардаги ўзгаришлар, саъй-ҳаракатлар мамлакатимизнинг ривожи ва тараққиётига умид бермоқда.
 
Мен ва тенгдошларим бир нарсани яхши билишади, онам ўзини илмли жамият тузиш учун баҳшида этган. Ёшларга кенг имкониятлар яратиб, сон-саноқсиз янги лойиҳалар ва ғояларнинг дунёга келишига туртки бўлган”.
 
25 яшар Ислом Каримов инглиз тилидаги жумлаларини жуда узун ва тартибсиз тузган ва у бу гапларни ёзаётганда ўта ҳаяжонланганини сезиш мумкин. У сўзида давом этаркан, Гулнора Каримова ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан бугунги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтган.
 
"Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти бошчилигида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди”, деб ёзади Ислом Каримов.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан икки ой аввал Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онасининг ўз уйида эканини очиқлаган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эса Гулнора Каримованинг белгиланган тартибда жазони ўтаётганини маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, Бош прокуратура Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.
 
Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
 
Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


MANBA: Qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |