Загрузка...
Главная

2019 йилга ном берилди(ми)? 

Ko'rildi: 1977 Qo'shildi: 13-12-18

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги бағишланган тадбирдан сўнг, интернет тармоғида давлат раҳбарининг 2019 йилга ном бергани ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди. Ҳатто айрим саҳифаларда  «2019 йил Тиббиётни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам мазкур масалага тўхталиб ўтди.

«Узоқ йиллар давомида Конституция байрами арафасида келгуси йилга ном берилишига кўникиб қолган эдик. Бу ўзига хос анъанага айланганди.

Лекин ўтган йилдан бошлаб, келгуси йил номи Конституция байрамига бағишланган тадбирда эмас, балки Президентнинг Олий Мажлисга тақдим этадиган мурожаатномасида маълум қилинадиган бўлди. Жорий йилда ҳам ана шундай мурожаатнома бўлади (бу ҳақида Президент ўз нутқида таъкидлаб ўтди) ва йил номи ҳам ана шу мурожаатномада айтилиши кутилмоқда. Мурожаатнома қайси санада бўлиши ҳозирча маълум қилинмади.

Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқаб юрган йил номи ҳақидаги хабарларга ишонманг. Балки ростдан соғлиқни сақлаш соҳасига оид йил бўлиши ҳам мумкин (лекин бунақа йил илгари кўп бўлган), бу менга қоронғу. Аммо расман йилга ном берилгани 100% ёлғон» дея ёзади ҳуқуқшунос.

Демак, 2019 йилга расман ҳали ҳеч қандай ном берилмаган ва бу ҳақда тарқалган хабарлар асоссиз.

manba: XABAR.UZ



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |