Загрузка...
Главная

Янги йилда Марказий Осиё бўйича фақат Ўзбекистонда 5 кунлик таътил берилади, Тожикистонда — 1 кун 

Ko'rildi: 581 Qo'shildi: 14-12-18


Марказий Осиёда Янги йил таътили энг узоқ давом этадиган мамлакат — Ўзбекистон. Бу ҳақда "Хабар" газетасида мақола эълон қилинган.

Ўзбекистонликлар 5 кун — 2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар дам олишади. Қўшимча дам олганлик учун 2018 йилнинг 29 декабрь (шанба) ва 2019 йилнинг 5 январь (шанба) кунлари ишлаб берилади. 

Қозоғистон ва Қирғизистон аҳолиси Янги йилда 4 кун дам олади. 29 декабрдаги (шанба) дам олиш 31 декабрь (душанба)га кўчирилади. Қозоғистонликлар 30 декабрдан 2019 йилнинг 2 январигача дам олишади.

Туркманистон ва Тожикистонда эса аҳоли атиги бир кун — 1 январь куни дам олади. News.tj хабарига кўра, Тожикистоннинг "Байрам кунлари тўғрисида"ги қонунида фақат шу куни ишга бормасликка рухсат этилган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 1
avatar
3
Олти кун ишлайдиганлар неч кун дам оладилар?
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |