Загрузка...
Главная

Таниқли актёр Обид Асомов юрак хуружидан сўнг вафот этди 

Ko'rildi: 318 Qo'shildi: 14-12-18


Обид Асомов вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Аввал хабар қилинганидек, таниқли актёр бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди. 
Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни ўткир юрак инфаркти туфайли ҳаётдан кўз юмди. 
 
Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган. 
 
«Namcity.uz» марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |