Загрузка...
Главная

Пенсия миқдори оширилди. Бу ўзгаришларга қанча харажат кетади? 

Ko'rildi: 46 Qo'shildi: 15-12-18


Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

«Xushnudbek.uz» телеграм канали пенсия тизимидаги бу ўзгаришларга қанча харажат кетишини ҳисоблаб чиқди.

Республикада ишловчи пенсионерлар сони 118 минг 736 нафарни ташкил қилар экан. Шундан:

  • 35 минг – реал секторда;
  • 22 минг – таълим соҳасида;
  • 20 минг – соғлиқни сақлаш соҳасида.

Пенсия жамғармаси берган маълумотга кўра, ишловчи пенсионерларнинг 40 минг нафари пенсиясини тўлиқ олади, 78 минг нафардан ортиғи эса (66 фоиз) пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50 фоизини олишмоқда.

Агар ишловчи пенсионерларга ўртача 400 минг сўм пенсия тайинланган деб тасаввур қилсак (балки ундан кўп ёки камдир), Президент Фармони асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб уларга 100 фоиз пенсия тўланиши ҳисобига ҳар ойда қўшимча 15 млрд 600 млн сўм харажат кетаркан.

Бундан ташқари пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг максимал миқдори ЭКИҲ 8 баравардан, 10 бараварга ошгани учун қайта ҳисоб-китоб натижасида 533 мингдан кўпроқ пенсионерларнинг пенсияси ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади.

Умуман олганда ушбу Фармонни бажариш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн сўм миқдорида маблағ талаб этилар экан.

Manba; Xabar.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |