Загрузка...
Главная

Сейсмопрогностик мониторинг маркази Намангандаги гумбурлаш ҳақида маълумот берди 

Ko'rildi: 6274 Qo'shildi: 18-12-18

Наманган шаҳрида портлашга ўхшаган гумбурлаш овози эшитилганди.

Аввалроқ, 14 декабрь куни соат тахминан 10:00 да Наманган шаҳрида портлашга ўхшаган қаттиқ гумбурлаш овози эшитилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бу овоз нафақат Наманган шаҳрида, балки айрим туманларда ҳам эшитилгани ва бундан фуқаролар ташвишга тушиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар турли ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Эътиборлиси, бу ҳолат биринчи марта кузатилгани йўқ,
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғининг биринчи ўринбосари Сайдулло Набиев ЎзАга ҳолат қуйидагиларни маълум қилган.
 
– Намангандаги ҳолат юзасидан марказимиз, қолаверса шахсан ўзим суриштирув ишлари олиб бордим. Шуни айтишим керак, 15 декабрь куни соат 10:00 ларда ва ундан кейин ҳам идорамизга ер қимирлаши, яъни зилзила содир бўлганлигини билдирувчи ҳеч қандай сигнал келиб тушмаган. Ушбу масала юзасидан ФВВ Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи билан ҳам боғландим. Маълум бўлишича, ўша куни бошқармага ҳеч бир юртдошимизнинг гумбурлаш ҳолатидан жабрлангани ёки жиддий зиён кўрганлиги ҳақида шикоят ёки ариза келиб тушмаган. Қолаверса, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзгидрометрология маркази билан боғландим. Уларнинг маълум қилишича, гумбурлаш ҳолати кузатилгач Наманган вилояти осмонида об-ҳаво ўзгариши ёки шунга ўхшаш ҳолат содир бўлмаган.
 
Таъкидлаш керакки, портлашга ўхшаган гумбурлаш ҳамон сирлигича қолмоқда. Наманган вилоятидаги икки гумбурлашнинг ҳам сабаби аниқланмагани таажжубланарли ҳолат.
Суннатилла Абдуллаев
manba: qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |