Загрузка...
Главная

Наманганда Россиянинг Ядро тадқиқотлари институти билан ҳамкорлик ўрнатилди 

Ko'rildi: 225 Qo'shildi: 24-12-18


Россиянинг Дубна шаҳрида жойлашган Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти «Назарий физика» лабораторияси етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Авазбек Носиров Наманган муҳандислик-технология институтига ташриф буюрди.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган меҳмон институт талабалари ва ёш тадқиқотчилари учун физика фанидан мастер-класс ўтди, деб хабар бермоқда институт ахборот хизмати.

НамМТИ раҳбарияти, талаба ёшлар, профессор-ўқитувчилар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда россиялик олим Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти фаолияти, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Мулоқот якунида Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Россия Федерацияси Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси ишлаб чиқилди ҳамда уни тез кунларда имзолашга келишиб олинди.  Манбa; Xabar.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |