Загрузка...
Главная

Шавкат Мирзиёев Туркияда ҳам йил одами деб топилди 

Ko'rildi: 72 Qo'shildi: 27-12-18


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг «Turсomoney» молиявий-иқтисодий журнали томонидан «Йилнинг хорижий давлат арбоби» номинациясида  эътироф этилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Мирзиёевнинг Марказий Осиёдаги ташаббуслари, Туркия билан ҳар томонлама муносабатлари ва бошқа ислоҳотлари асос қилиб олинган.

«Туркиянинг етакчи давлат арбоби» номинациясида эса Туркия собиқ бош вазири ва ҳозирги парламент спикери Бинали Йилдирим эътироф этилган.

Мазкур рейтинг икки асосий («Йилнинг хорижий давлат арбоби» ва «Туркиянинг атоқли давлат арбоби») номинация ва 6 та йўналиш бўйича белгиланади. Коллегиал комиссия ва жюри қарори Туркия ҳамда чет эл сиёсатчилари, бизнес вакиллари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Жюри таркибига журнал экспертлари, Туркия ҳукумати ва парламенти аъзолари, мамлакат минтақалари вакиллари киради.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Осиё журналистлари ассоциацияси Шавкат Мирзиёевни сиёсий йўналишда йил одами деб эълон қилганди.

Manba; Xabar.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |