Загрузка...
Главная

Футбол, мухлис, ўлим: Тошкентдан Наманганга қайтаётган “Навбаҳор” мухлислари мудҳиш ЙТҲ қурбонига айланишди 

Ko'rildi: 5726 Qo'shildi: 11-03-19

Бугун, 10 мартдан 11 март кунига ўтар кечаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Нексия” ва "Дамас” автомашиналари иштирокида мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди. Фожиали ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлган.

Worldnews. uz ахборот агентлигига маълум қилинишича, уларнинг 2 нафари "Навбаҳор” футбол клуби мухлислари, яна икки нафари қарама-қарши томонга ҳаракатланиб кетаётган "Дамас” автомашинасидаги йўловчилар бўлган.

"Нексия”да бўлган "Навбаҳор” жамоасининг 5 нафар мухлиси Суперлиганинг 1-тур доирасида "Қўқон-1912”га қарши ўйинни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида томоша қилиб, Наманганга қайтаётган эди.

Бироқ тақдир тақазоси билан улар "Қўқон-1912” билан бўлиб ўтган асабий ўйиндан кейин кутилмаганда шундай ҳолатга тушиб қолишди. Ҳодиса "Ангор” пост яқинида содир бўлди, машиналар ёниб кетган. "Нексия”даги яна 3 нафар мухлис айни вақтда комада.

Ўйин Тошкентда эмас, балки водийдаги стадионларнинг бирида ўтказилганида, мухлисларнинг тақдири мана шундай фожиали якунланмаган бўлар эди. Биз бугун 2 нафар ашаддий футболимиз мухлисини йўқотдик.

Агар бу ўйин Наманганда ўтказилганида ўша 2 киши оила даврасига тирик қайтармиди... ПФЛни айби бор сал бўлса ҳам бу вазиятда”, дейди ЙТҲда ҳалок бўлган мухлисларга яқин манба.

Аввалроқ ушбу ўйин "Навбаҳор” жамоасининг майдони тайёр эмаслиги сабаб Фарғонадаги "Истиқлол” стадионида ўтказилиши керак эди. Аммо "Навбаҳор” "Истиқлол” стадионини эмас ТТЙМИ стадионини танлади. Аксига олиб, бугунги кунда "Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони ҳам янги мавсумга тайёр эмас.

10 март куни бўлиб ўтган "Навбаҳор” – "Қўқон-1912” ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди. Ўйинда мухлислар ва меҳмон клуб футболчилари ўртасида зиддиятли вазият ҳам кузатилди.

Яъни, "Навбаҳор” мухлислари "Қўқон-1912” футболчилари томонидан амалга оширилган "провокацион” ҳаракатларга қарши улар томонга ҳар хил буюмлар улоқтиришган. Улоқтирилган буюмлар орасида пластмас труба ҳам бор эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган.

Worldnews.uz таҳририяти ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳ: Юқоридаги суратда ушбу ЙТҲда ҳалок бўлган икки мухлис.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |