Загрузка...
Главная

1 кунда Владимир Путин йўлига 50 дан ортиқ бомба жойлаштирилгани ростми? 

Ko'rildi: 868 Qo'shildi: 18-11-17


Портловчи воситалар ўрнатилганлиги ҳақидаги қўнғироқлар чет элдан бўлган...

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 17 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрига ташриф уюштириб, Маданият форумига келди.
 
Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти кортежининг Санкт-Петербургга бориш йўлида 50 дан ортиқ портловчи воситалар ўрнатилганлиги ҳақидаги 60 дан зиёд ёлғон қўнғироқлар қабул қилинганини маълум қилди.
 
"Президент Санкт-Петербургга ташрифи вақтида борадиган объектлари ва йўлидаги турли жойларга 50 та портловчи воситалар жойлаштирилганлиги ҳақида 60 га яқин қўнғироқлар келиб тушди”, деди Дмитрий Песков.
 
Маълумотларга кўра, хавфсизлик хизмати бу вазиятни бартараф этиш учун барча чораларни қўллаган. Энг муҳими, ёлғон қўнғироқлар президентнинг ташриф режа жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
 
Песковнинг айтишича, портловчи воситалар ўрнатилганлиги ҳақидаги қўнғироқлар чет элдан бўлган. Ҳозирча қўнғироқ эгаларининг шахси аниқланмаган. Матбуот котиби тез орада телефон террорчилари қўлга олинишини таъкидлади. 
Дурдона Расулова 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 1
avatar
1
Xa yaxwi iw bolmaypti виладимер путинь sog salomat bolsinlar umirlari uzoq bolsin iloyim mem uzbekiston fuqarosi bolsamda rassiya pirzidentiga soglik salomatlik tiliman UZBEKISTON PRIZIZENTI YANI PTIZIDENTIMMIZ SHAVKAT MIRZIYOYEV MIRAMANIVICH SOG BOLSINLA DUNYO TURGUNCHA TURSUNLA MARXUM PRIZIDENTIMMIS ISLAM ABDUGANIYIVICH KARIMOVNI OXIRATLATI OBOT BOLSIN ORTILARIDA QOLGAN XOZIRGI PRIZIDENTTIMIZ SOG BOLSINLA KUCH QUVAT XECHQACHON TARK ETMASIN TINCHLIGIMMIZGA KOZ TEGMASIN ILOYIM MAMURIYATKAYAM RAXMAT KATTA
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |