Загрузка...
Главная

92 ЁШЛИ КАМПИРНИ ЎҒЛИ ВА КЕЛИНИ УЗОҚ ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ИФЛОС ЧЎЧҚАХОНАДА САҚЛАДИ (ВИДЕО) 

Ko'rildi: 433 Qo'shildi: 16-01-17

Ёши улуғ инсонларга нисбатан  ҳурмат-иззатда бўлиш узоқ минг йилликларга бориб тақалади ва бу одат хитойликларга ҳам хосдир, деб хабар беради “Тopfact.su” нашри.

Аммо ҳамма ҳам бу анъанага амал қилмас экан. Хитойнинг Гуанси вилоятида ифлос чўчқахоналардан биридан  92 ёшли кампир топилди. Маълум бўлишича, уни ўғли ва келини чўчқахонага қамаб қўйган.

Қамоқхонани эслатувчи, ифлос  жойда бечора кампир қаттиқ тахта устида, эски адёлни ёпиниб ётган. Мазкур воқеа акс этган видео Хитой ижтимоий тармоқларида яшин тезлигида тарқалди.

Полициячилар қаровсизликдан эти суягига ёпишган Ян фамилияли кампирни чўчқахонадан озод этиб, даволаш учун маҳаллий касалхонага ётқизди. Айни пайтда унинг ўғли ва келинининг устидан суруштириув ишлари олиб борилмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |