Главная

АҚШ учун “бешта хавф” мавжуд 

Ko'rildi: 282 Qo'shildi: 15-11-16

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер "Катта бешлик” деб аталувчи хавф ҳақида айтиб ўтди.

АҚШ халқаро миқёсда турли муаммолар орасида қолиши мумкин. Бу муаммоларнинг 3 таси "Ислом давлати” террорчи гурухи, Эрон ва КХДР бўлса, қолгани Хитой ва Россия билан халқаро масалаларда турлича қарашлар билан боғлиқ. Бу хақда РИА Новостиёзмоқда.
 
Вашингтон ўзига хавф деб билган бу масалаларни АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер "Катта бешлик” деб атади. Шунингдек, "бундай аташ биз улар билан уруш ҳолатидамиз, дегани эмас”, деб таъкилади Картер.
 
Картернинг айтишича, айни пайтда АҚШ "Ислом давлати”, Эрон ва КҲДРнинг хавфли ҳаракатларига қарши кураш олиб бормоқда.
 
"Россия ва Хитой билан алоқаларда бошқача ҳолат кузатилмоқда. Улар билан алоқаларимиз аралаш тарзда олиб бориляпти. АҚШ Хитой ва Россия билан турли қарашга эга бўлган масалаларда бир қарорга келиш ва ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда”, дейди АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер.
Мухторбек Абдуллаев


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |