Главная

АҚШнинг янги президенти билан танишинг: Дональд Трампнинг таржимаи ҳоли 

Ko'rildi: 1700 Qo'shildi: 09-11-16

Республикачилар партиясидан бўлган Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан АҚШнинг 45-президенти сифатида иш бошлайди.

Тўлиқ исми Дональд Жон Трамп бўлган АҚШнинг янги, 45-президенти 1946 йил 14 июнда Нью-Йорк штати Куинс шаҳрида туғилган.
 
Отаси – Фред Крист Трамп (1905-1999)
Онаси – Мэри Энн Маклауд (1912-2000)
Оилада 5 фарзанд: кичик Фред(марҳум), Дональд, Роберт, Мэриэнн ва Элизабет.
 
Трампнинг ота тарафдан бобо ва бувиси асли германиялик муҳожирлар бўлишган. Она тарафдан эса бобоси ва бувиси шотландиялик бўлишган.
 
Дональд Трамп Куинсдаги Кью-Форест мактабида ўқиган. 13 ёшида эса Нью-Йоркдаги ҳарбий академия интернат-мактабида ўқишни давом эттирган.
 
Ўқиш давомида турли ютуқларга эришган, футбол ва бейсбол жамоаларида ўйнаган. 1964 йилда академияни аъло баҳога битирган Трамп Фордем университетига ўқишга кирган. У иқтисод ва молия соҳаси бўйича бакалавр даражасини олганидан сўнг 1968 йилда отаси билан ишлашни бошлайди. Отаси кўчмас мулк савдоси билан шуғулланган.
 
1971 йилда у Манхэттенга кўчиб кетади. Бу ерда ҳам у кўчмас мулк, қурилиш билан шуғулланади ва бизнеси кенгайиб боради. 90-йиллар бошида Трампнинг молиявий қудрати 1 миллиард долларга баҳоланган.
 
У меҳмонхона, кўнгилочар масканлар, турар-жойларга эгалик қилиш билан бирга "Trump Shuttle Airline” авиакомпанияси ва "New Jersey Generals” футбол клубининг ҳам раҳбари эди.
 
Бироқ ана шу даврда Трамп банклардан олган қарзлари, кредитлари туфайли инқироз ёқасига келади. Бир неча йил давомида шахсий мулкига айлантирган компанияларини сотишга мажбур бўлади.
 
Трамп 1997 йилгача барча қарзларидан қутулади ва янги лойиҳалар устида иш бошлайди. 2001 йилда Кореянинг Daewoo компанияси билан ҳамкорликда 72 қаватли Trump World Tower’ни қуриб битказилади.
 
2008 йилда кузатилган жаҳон инқирози Трампнинг бизнесига яна хавф солди. 2009 йилда у ўз компаниясининг директорлар кенгашидан чиқиб кетади.
 
ТЕЛЕВИДЕНИЕДАГИ ФАОЛИЯТИ:
 
2002-йилда "Номзод” номли шоу дастурни йўлга қўяди.  Дональд Трамп бир неча фильм ва сериалларда ҳам роль ижро этган. Шулардан энг машҳури "Уйда ёлғиз-2” картинасидаги эпизоди. Нью-Йоркда йўқолиб қолган Кэлвин Маколейга йўл кўрсатиб юбориш саҳнасида чиқади.
 
Шунингдек, Трамп "Энага”, "Беверли-Хиллслик шаҳзода”, "Ҳаётимиз кунлари” каби фильмларда ҳам иштирок этган.
 
2007 йилда Голливуднинг "Юлдузлар аллеяси”да Дональд Трампнинг юлдузи пайдо бўлган.
 
Шахсий ҳаёти:
 
Дональд Трамп бир неча бор уйланган. 1977 йилда Чехословакиядан бўлган модель Иване Зельничков билан турмуш қурган Трамп 1992 йилда ажрашган. Уларнинг 3 фарзанди бор: кичик-Дональд, Иванка ва Эрик.
 
1993 йилда Трамп 29 ёшли Марле Мейплзга уйланиб, 1999 йилда ажрашади. Уларнинг Тиффани исмли қизлари бор.
 
Трамп 2005 йилда ўзидан 24 ёш кичик бўлган Меланье Кнаусга уйланади. Уларнинг Бэррон Уильям исмли ўғли бор.
 
Дональд Трамп 8 нафар неваранинг бобоси ҳисобланади.
 
Трампнинг хоббиси – гольф.
 
Сиёсатчи бир неча китобларнинг ҳам муаллифи ҳисобланади:

"Юқорида яшаб қолмоқ” (1990)
"Тирик қолиш санъати” (1991)
"Қайтиш санъати” (1997)
"Биз эришган Америка” (2000)
"Қандай қилиб бой бўлиш мумкин?” (2004)
"Юқорига йўл” (2004)
"Миллиардер каби ўйла. Омад, кўчмас мулк ва умуман ҳаёт ҳақида ҳақиқатлар”(2004)
"Гольф ўйнашда менинг энг яхши маслаҳатим” (2005)
"Нега биз сизни бадавлат бўлишингизни истаймиз?” (2006)
"Юксак фикрлар ва тўхтама” (2007)
"Кўчмас мулк бўйича менинг энг яхши маслаҳатим: 100 нафар экспертлар ўз стратегияларини маълум қиладилар” (2007)
"Омад формуласи”(2007)
"Трамп ҳеч қачон мағлуб бўлмайди. Мен муаммоларимни омадга айлантирганим ҳақида” (2008)
"Ўрганилган Америка: Американи қандай қилиб яна буюк мамлакатга айлантириш мумкин?” (2015) 
Дурдона Расулова 


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |