Загрузка...
Главная

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Президентга кўзбўямачилик қилингани ҳақидаги мақолага раддия берди 

Ko'rildi: 37 Qo'shildi: 19-12-18


Аввалроқ qalampir.uz сайтида "Президентни алдаш давом этмоқда: Қашқадарёдаги боғ очилишга тайёр бўлмаган" номли материал эълон қилинган эди. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу мақола юзасидан раддия берди. 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев  14 декабрь куни Қарши шаҳрига ташрифи чоғида боғда амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишар экан, уни янада замонавийлаштириш, мавжуд имкониятлардан, инновацион ғоялардан унумли фойдаланиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берган.  Айни пайтда боғда 18 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.  "Ватанпарварлар” боғи фойдалишга топширилгани йўқ, боғда қурилиш-ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. 

Мазкур боғ билан боғлиқ батафсил маълумотлар ЎзАнинг "Президентимиз Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар” боғи қурилиши билан танишди” деб номланган мақоласида эълон қилинган, "Ўзбекистон 24” каналида бир неча бор кўрсатилган.

Таъкидланишича, мақола муаллифи ҳали фойдаланишга топширилмаган боғни, қолаверса, ҳаққоний ҳолатни билмасдан нохолис маълумот берган.

Вилоят ҳокимлиги маҳаллий нашрларни матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилишга чақиради, ахборотларни тарқатишда ҳаққонийлик, холислик қоидаларига риоя этилишини тавсия этади, дейилади раддия хатида.

Ҳокимлик матбуот котибининг UZ24’га хабар қилишича, "Қалампир" нашри ҳокимликнинг ушбу мақолани олиб ташлаш ёки раддияни эълон қилиш талабларини қондирмаган. Шу сабабли мақола муаллифи ва qalampir.uz сайтига қонуний чора кўриш учун ИИБ ушбу ҳолатни ўрганиб чиқмоқда.

Manba; Uz24.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |