Загрузка...
Главная

Автобус ва метро бепул бўлади 

Ko'rildi: 219 Qo'shildi: 30-11-16

Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида автобус ва метродан фойдаланиш бепул, деб эълон қилинди.

Айни кунларда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига республикамиз миқёсида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Аввалроқ, Олий ўқув юрти талабаларига 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил эълон қилингани, вилоятлардан Тошкентга келиб ўқиётган талабалар ўзлари доимий рўйхатда турган жойдан бориб овоз беришлари учун шароит яратиш мақсадида темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирма берилгани ҳақидахабар берилган эди.
 
Тошкент шаҳрида эса сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиши маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |