Загрузка...
Главная

БАРАК ОБАМА ПРЕЗИДЕНТЛИГИ ДАВРИДАГИ ЭНГ ОҒИР КУН ҲАҚИДА ГАПИРДИ 

Ko'rildi: 163 Qo'shildi: 15-01-17

Барак Обама Оқ уйни тарк этишидан олдин NBC телеканалига интервью бериб, президентлигидаги энг оғир кун ҳақида гапирди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Обаманинг айтишича, 2012 йилнинг 14 декабрида “Сэнди-Хук” бошланғич мактабида 20 ёшли жиноятчининг болаларга қарата ўқ узгани унинг президентлик давридаги энг оғир кун бўлган.

“Ўзи ўқийдиган мактабда 20 нафар бегуноҳ гўдакнинг ваҳшийларча ўлдирилиши мен учун жуда фожиали, ҳаётимдаги энг оғир кун бўлган. Айнан шу куни шахсий қўриқчиларимнинг ҳам кўзига илк маротаба ёш тўлганини кўрдим”.  
 
Ўша куни 27 киши фожиа қурбонига айланган эди. Қотил болалардан ташқари ўз онасини ва мактабда бўлган 6 нафар одамни ҳам ўлдирган. Шундан кейин ўз жонига қасд қилган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |