Загрузка...
Главная

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади 

Ko'rildi: 634 Qo'shildi: 14-12-18


Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 15-16 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ҳарорат бироз пасаяди, баъзи жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Туман бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 15 декабрда +5...+7, кундузи +13...+15, 16 декабрда +3...+5, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир, қор ёғади, ҳарорат кечаси -8...+2,  кундузи -3...+2  даражага етади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмайди, -3...+2, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |