Загрузка...
Главная

Диёрбакирда юз берган портлаш ИШИД томонидан ушютирилгани маълум бўлди 

Ko'rildi: 1725 Qo'shildi: 05-11-16

Портлаш натижасида жароҳатланганлар сони 100 нафардан ошиб кетди

4 ноябрь куни Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир шаҳри ҳавфсизлик бошқармаси биноси олдида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўтказилган суриштирув-тергов ишлари давомида полиция ушбу портлаш ИШИД жангарилари томонидан уюштирилганини аниқлади. Бу ҳақда "Vesti.ru” хабар қилади.
 
Портлаш Диёрбакир шаҳри ҳавфсизлик бошқармаси биноси олдидаги машинага ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келгани натижасида содир бўлган.
 
Полиция дастлабки хабарларда портлаш натижасида 1 киши вафот этгани, 30 нафардан ортиқ одам турли тан жароҳати олгани ҳақида маълумот берганди.
 
Воқеа ўрганилиши жараёнида эса 100 нафардан ортиқ киши жароҳат олгани маълум бўлди.
Умида Якубова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |