Загрузка...
Главная

Дональд Трамп 100 кунлик иш режасига мигрантлар масаласини ҳам киритди 

Ko'rildi: 1618 Qo'shildi: 22-11-16

Трамп АҚШда ишлаётган мигрантларнинг виза ҳужжатларини текшириш юзасидан суриштирув бошлашни мақсад қилган.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп 21 ноябрь куни махсус видеони омма эътиборига ҳавола этди. Унда Трамп фаолиятининг илк 100 куни учун мўлжалланган режаси ҳақида сўзлаган. Бу ҳақда "Time” портали хабар бермоқда.
 
Дональд Трампнинг қисқача қилган мурожаатида "Қонунларимизни тиклаймиз ва иш жойларимизни қайтариб оламиз”, деб ваъда берди.
 
Аввало, Трамп АҚШнинг Осиё-Тинч океани ҳудудида товар ва хизматларга қўйиладиган божхона тўловини бекор қилишни назарда тутувчи келишувдан чиқиб кетиши кераклигини таъкидлаб ўтди. "Бунинг ўрнига биз икки томонлама шартномалар имзолайлик, натижада эса иш ўринлари очилади ва ишлаб чиқариш Америкага қайтади”, дейди Дональд Трамп.
 
Ўз чиқиши давомида Трамп АҚШда углеводород қазиб олишга қарши қўйилган турли тақиқларни бекор қилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
 
"Америкада энергия ишлаб чиқариш соҳасидаги барча чекловларни бекор қиламан. Сабаби бу чекловлар орқали иш жойлари қисқариб бормоқда. Биз эса миллионлаб юқори даромадли иш жойларини яратишимиз зарур”.
 
Трамп шунингдек, Америкада ишлаб юрган мигрантларнинг виза ҳужжатларини текшириш бўйича тергов гуруҳи ташкил этилиши борасида айтиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШда Дональд Трамп расман президентлик лавозимини 2017 йил 20 январда эгаллайди. 
Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |