Загрузка...
Главная

Дональд Трамп ғалабани илиб кетди 

Ko'rildi: 2279 Qo'shildi: 09-11-16

Барча Ҳиллари Клинтоннинг ғалаба қилишини тахмин қилаётган бир пайтда ғолибликни Трамп илиб кетиши сенсация даражасига етди.

Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғолиб бўлди. "CNN”нинг ҳисоб-китобларга кўра Дональд 289 та, Ҳиллари эса 218 та овоз тўплади.
 
Барча Ҳиллари Клинтоннинг ғалаба қилишини тахмин қилаётган бир пайтда ғолибликни Трамп илиб кетиши сенсация даражасига етди.
 
Энди АҚШ ҳукуматининг айлана столини Республикачилар эгаллашига шубҳа қолмади. Ҳокимият Республикачилар қўлига ўтар экан сенаторлар сонида ҳам ўзгариш бўлиши тайин. Ҳозирча АҚШ сенатидаги Республикачилар сони 51 нафар, Демократларники эса 47 тани ташкил қилмоқда.
 
Статистик маълумотларга қараганда, аёл сайловчиларнинг 54 фоизи Клинтонга, 42 фоизи Трампга овоз берган. Эркак сайловчиларнинг 53 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаган бўлса, 41 фоизи Клинтоннинг президент бўлишини ёқлаган.
 
Ёш нуқтайи-назардан олиб қаралганда, 18 дан 29 ёшгача бўлган сайловчилар орасида Клинтоннинг тарафдорлари салмоғи 55 фоизни ташкил қилади. 30 дан 44 ёшгача бўлган фуқаролар орасида ҳам Клинтоннинг обрўси юқорилигини кўриш мумкин. Уларнинг 50 фоизи Клинтонга овоз берган бўлса, 42 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаган. Қолган 8 фоизи бошқа номзодларни танлаган.
 
АҚШда Трампнинг тарафдорлари кўпроқ катта ёшли аҳоли вакиллари бўлиб чиқди. 45 дан 64 ёшгача бўлган сайловчиларнинг ҳам, 65 ёш ва ундан катта бўлган фуқароларнинг ҳам 53 фоизи Трампни президентлик лавозимида кўришни хоҳлаган.
Мухторбек Абдуллаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |