Главная

«Эски Тошкент» ва «Тошкент Сити» барпо этилади 

Ko'rildi: 142 Qo'shildi: 27-11-16

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди. Номзоднинг учрашувдаги нутқи тўлиқ ҳолда «Тошкент оқшоми» газетасида чоп этилди.

Нутқда қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар маҳалласи кўчаларида дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги каби, хусусий тадбиркорларнинг фаолияти ва миллий меъморчилик намуналари асосида «Эски Тошкент» номли тарихий-маданий ва дам олиш марказини ташкил этилади.

Бу, бир томондан, шу ҳудудда яшайдиган аҳоли учун ўз бизнесини ташкил қилишга ва янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Иккинчи томондан, чет эллик меҳмонлар орасида бизнинг анъана ва урф-одатларимизни тарғиб этишга хизмат қилади.

Ушбу марказдаги объектларнинг қурилиши хусусий тадбиркорлар томонидан Миллий банкнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда молиялаштирилади.

Шунингдек, 2017 йилда тадбиркорлар ва тижорат банкларининг жами 1 миллиард долларгача бўлган маблағлари ҳисобига «Ўқчи Олмазор» массивида умумий майдони 70 гектар бўлган «Тошкент Сити» ишбилармонлик ҳудуди босқичма-босқич қурилади.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |