Загрузка...
Главная

Google ва Facebook сохта янгиликлар тарқатувчиларини реклама даромадларидан маҳрум қилишга ваъда беришди 

Ko'rildi: 278 Qo'shildi: 15-11-16

Google сохта янгиликлар сайтларини реклама даромадларини маҳрум қилмоқчи. Бундан буён ёлғон ёки нотўғри маълумот берилувчи саҳифаларда эълонларнинг кўрсатилиши чекланади. Бир неча соат ўтгач, Facebook ҳам худди шундай баёнот билан чиқди. Бу ҳақида Wall Street Journal нашрихабар берди

Ҳозирда Google  ўзининг AdSense воситаси ёрдамида реклама жойлаштириш қоидаларини ўзгартириш устида иш олиб бормоқда. Сохта янгиликлар сайтларини реклама даромадларидан маҳрум қилиш ғояси Facebook томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Ижтимоий тармоқ раисининг сўзларига кўра, инсофсиз янгилик манбалари аллақачон реклама воситаларидан четлаштирилган, бундай маълумотлар тарқатувчиларининг "қора рўйхати" эса мунтазам равишда тўлдириб борилади. 

АҚШда бўлиб ўтган сайловлардан кейин қидирув тизими ва ижтимоий тармоққа йўналтирилган танқидлар оқими натижасида ана шундай қарорга келинган. 

АҚШдаги сайлов олди кампанияси вақтида Facebook тармоғи "Оммабоп" бўлимида ёлғон янгиликларни жойлашда айбланди. 

Ҳозирда ижтимоий тармоқда сохта янгиликларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва уларнинг АҚШдаги сайловлар натижасига таъсирини ўрганувчи махсус ишчи гуруҳ тузилди. У тармоқ асосчисининг нуқтаи назари билан ҳисоблашмайдиган ходимлардан ташкил топган. Гуруҳ аъзолари раҳбариятдан пинҳона учрашишмоқда. Бундан аввал Марк Цукерберг сохта янгиликларнинг овоз бериш якунларига таъсири борасидаги тахминни "аҳмоқона гап", деб атаганди. 

"Бу аҳмоқона гап эмас. Аҳмоқлик - бу ҳеч нарса содир бўлмаётганини таъкидлаш, ваҳоланки, у (Цукерберг) ҳам, биз ҳам платформамизда сайлов кампанияси давомида сохта янгиликлар бўлганини яхши биламиз".  Facebook ходими 

13 ноябрь куни Марк Цукерберг сохта хабарларнинг тарқалиши билан курашишга киришгани ҳақида маълум қилди. У жамоанинг тахминий ёлғон маълумотларни аниқловчи сервисни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётганини таъкидлади. 

Gizmodo нашрининг маълум қилишича, сохта янгиликларни аниқловчи дастур 2016 йилнинг бошидаёқ тайёр бўлган, бироқ унинг ишга туширилиши кечиктирилган. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |