Загрузка...
Главная

ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди 

Ko'rildi: 603 Qo'shildi: 08-11-17


Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди...

6 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳрида ғайриоддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди.
 
Spark русумли автомобиль автобус бекатларидан бирини ағдарди. Ундан аввал эса бу машина ЙПХ ходимларидан қочиб кетган.


Гувоҳларнинг айтишича, Spark автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи ўз мажбуриятига кўра буйруққа бўйсунмай, аксинча катта тезликда вақеа жойидан қочишга уринган.
 
Натижада бошқарувни йўқотган ҳайдовчи юқори тезликда автобус бекатига урилиб, уни ағдариб юборган. Автомобилнинг ўзи эса шу ҳудуд атрофида жойлашган бинонинг тўсиғига бориб урилган. Ҳайдовчи айнан нима учун ЙПХ ходимлари буйруғига бўйсунмагани ҳозирча аниқлаштирилмаган.
 
Хабарларга кўра, Spark ҳайдовчиси ЙТҲда омон қолган ва у шифохонага олиб кетилган. 
Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |