Загрузка...
Главная

Калифорния АҚШдан чиқиб кетмоқчи 

Ko'rildi: 1080 Qo'shildi: 22-11-16

2018 йилга бориб АҚШ таркибидан чиқиб, алоҳида давлат қуриш учун Калифорнияда овоз бериш жараёни уюштирилиши мумкин.

Калифорния штатида яшовчилар АҚШдан ажралиб чиқиш учун овоз беришига дастлабки қадам ташланди. Бу ҳақда "Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Душанба, 21 ноябрь куни "Ҳа, Калифорния” ҳаракати тарафдорлари штатнинг бош прокурорига АҚШдан ажралиб чиқиш борасидаги петицияни тақдим этишди. Улар ҳукуматдан таклифни қўллаб-қувватлаш ва штатга расмий ном беришни сўрашмоқда.
 
Номланиш Буюк Британиянинг Европа Кенгашидан чиқишини англатувчи "Brexit” сўзига ўхшаб кетади, яъни "Calexit”. Ариза расмийлаштирилиши билан фаоллар имзо йиғишга киришадилар. Айни пайтда 13 минг нафар кўнгилли имзо беришга тайёр турибди.
 
Ташаббускор гуруҳ аъзоларининг фикрича, омадлари келса, 2018 йилга бориб маҳаллий аҳолининг овоз беришига эришиш мумкин.
 
"Биз бунга жиддий эътибор қаратяпмиз. Буларнинг барчаси ҳақиқий”, дейди "Ҳа, Калифорния” ҳаракати аъзоси бўлган журналист Маркус Руис Эванс.
 
Маълумотларга кўра, Калифорниядаги айирмачилик ҳаракатларига президент сайлови сабаб бўлган. Кўпчилик калифорнияликлар АҚШ президенти лавозимида Ҳиллари Клинтонни кўриш истагида эдилар, бироқ бундай бўлиб чиқмади.
 
Маълумот ўрнида, "Ҳа, Калифорния” ҳаракати бир неча давлатларда Калифорния штатининг рамзий элчихоналарини очиш ниятида.
Мухторбек Абдуллаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |