Загрузка...
Главная

«Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди? 

Ko'rildi: 183 Qo'shildi: 27-11-16

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишдаƒ‚‚ «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилиш ҳамда уни Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилади.

Ушбу қонун лойиҳаси биринчи навбатда фуқаролар жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурoсасизлик муҳитини яратишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойидаƒ‚‚ Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасига мазкур қонун лойиҳасини муҳокамага киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси билан чиққан эди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |