Загрузка...
Главная

Москва аэропортларида юздан ортиқ рейслар кечиктирилмоқда 

Ko'rildi: 153 Qo'shildi: 04-02-18


Россия пойтахти Москва шаҳридаги аэропортлар жадвалида 4-5 февраль санасидаги юзлаб рейслар вақти ўзгартирилган.

Бугун, 4 февралдан бошлаб Москва аэропортлари 100 дан ортиқ рейсларни об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли кечиктирмоқда.
 
Россия гидрометрология маркази дам олиш кунлари Москвада кучли қор ёғишидан огоҳлантирди. Шу сабабли Москва аэропортларидаги кўплаб рейслар жадвалида ўзгаришлар юз берган.
 
Хусусан, Москвадаги Шереметьова аэропортида 41 та, Домодедовода 12, Внуковада эса 6 та авиақатнов кечиктирилган.
 
4 февраль санаси билан Шереметьова аэропортида 33 та, Домодедовода 16 та, Внуковада 2 та рейс бекор қилинган.
 
Маълумот учун, Россия гидрометрология маркази 4-5 февраль кунлари Москвада кучли қор ёғиши ва секундига 5-10 метр тезликда шамол эсишини маълум қилди.
Икром Раҳмон



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |