Главная

Шавкат Мирзиёев «Ўзнефтмаҳсулот» раисини танқид қилиб, ишдан бўшатишни тавсия этди 

Ko'rildi: 176 Qo'shildi: 16-01-17

Маълумки, 2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев «Ўзнефтмаҳсулот» фаолиятидаги бир қатор камчиликлар хусусида ўз фикрини баён қилди.

«Шундай катта ташкилот раҳбари 1 триллион қарзингиз бор, индамай юрибсиз, давлат пули-ку бу, агар бу бюджетга тушганда қанча пул бўларди? Нимага 5 йилдан бери бирорта янгилик йўқ? Шу боис Султоновни ишдан олиш тўғрисида таклиф эмас, қарор қабул қилинди», — деди давлатмиз раҳбари.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти раиси Ибрагимов Нормат Саъдуллаевични ҳам ишдан олишни таклиф қилди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |