Главная

Shavkat Mirziyoyevga shikoyat qilgan tadbirkor tvda chiqdi - VIDEO 

Ko'rildi: 3435 Qo'shildi: 07-11-16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи тадбиркор Олим Сулаймоновнинг Бош вазир ва вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёевга шикоят тарзида эълон қилган видеомyрожаати пайдо бўлган эди. Унда Юнусобод тумани солиқ идораси ходимлари ундан ноқонуний тарзда пул ундиришга урингани тилга олинади.

«Дилшод деган бола қўрқитув йўли билан ҳисобида пул бор тадбиркорларни талаб келмоқда», – дейди тадбиркор.

У, шунингдек, мени телеканалга чақиринг, ҳамма гапларимни «доказат» қилиб бераман, дейди Мирзиёевга қилган мурожаатида.

Орадан маълум вақт ўтгач, «Ўзбекистон» телеканалининг «Тадбиркорлар телеклуби» кўрсатуви тадбиркорни студияга таклиф қилди. Кўрсатувда қатнашган Олим Сулаймонов ўз бошидан ўтказган ишларни гапириб берди. Кўрсатувда қатнашган прокуратура ходими унинг иши кўриб чиқилишини ва қонунбузарларга тегишли чора кўрилишини билдирди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |