Главная

Суриялик тинч аҳоли жангарилар ҳақида нима дейди? 

Ko'rildi: 162 Qo'shildi: 28-11-16

Ўтган ҳафта сўнггида жангарилар асирлигидан 2,5 мингдан ортиқ тинч аҳоли қочишга муваффақ бўлди.

27 ноябрдан 28 ноябрга ўтар кечаси ҳукумат ҳарбийлари Шарқий Алеппо аҳолисидан мингга яқин кишини автобусларда олиб кетишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Тинч аҳоли вакиллари ортилган автобуслар зудлик билан қочоқлар лагерлари томон йўл олди.
 
Сурия қўшинлари бир суткада Шарқий Алеппода 8 та мавзени жангарилардан озод қилди. У ердан 2 500 дан зиёд сурияликларни эвакуация қилинди. Уларининг деярли 800 нафари болалар ҳисобланади. Ушбу маълумотлар томонларнинг ярашув маркази ҳисоботида акс этган. Бу ҳақда "Vesti.ru” нашри  хабар берилган.
 
Ҳудудларини озод қилиш жараёнида тинч аҳоли кўринишида бир нечта жангарилар ҳам қочиб ўтишга уринди. Бироқ улар қўлга олинди. Ўша вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ террорчи ўз хоҳшига кўра қуролларни ташлаган. Асаднинг буйруғига биноан ушбу жангариларни амнистия кутмоқда.
 
Шаҳарнинг қолган қисмини назорат қилаётган жангарилар билан музокаралар давом этмоқда. Террорчилар назорати остидаги ҳудудларда 10 минглаб тинч аҳоли қолиб кетган.
 
50 нафар одам кундуз куни қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу одамлар ҳолдан тойган, бироқ жангарилар қўлидан қочиб қутилгани боис жуда хурсанд. Кийимлари кир ва йиртилган. Қўлида оиласи учун кичкинагина халтабор холос. Тайёрланиш учун вақт йўқ эди.
 
Сурия армияси Ханану ҳудудидаги инсонпарварлик йўлагидаги жангариларни ортга суришга эришдилар. Тинч аҳоли бундан кейин бошқа имконият бўлмаслиги мумкинлигини тушунишди ва қочишга ҳаракат қилишди.
 
Фотиманинг кўзлари йўқ, қўлидаги бармоқлари узиб ташланган. Мўтадил муҳолифат кучлари шу тарзда аёлга зўравонлик қилди.
 
"3 кундан бери ҳеч нарса емадим. Ҳатто нон йўқ эди. Сурия армиясига катта раҳмат. Биз учун бу дўзах ниҳоясига етди. Жангарилар бизни таёқ билан урди. Инсонпарварлик йўлагига яқинлашишни таъқиқлаб қўйишди. "Аҳрор аш-Шам” гуруҳи жангчилари менинг қизимни ўғирлашди. Қизимнинг ҳозирги ҳолидан бехабарман”, дейди Фотима.
 
Ҳанузгача террорчилар қўл остидаги Алеппонинг шарқий қисми фалокат ёқасида.
 
"Менинг отам касал бўлиб қолди. Жангариларда дори-дармон бор, лекин биз уларни сотиб ололмадик. Улар бунга рухсат беришмади. Жангарилар туфайли менинг отам энди ўрнидан туролмайди, ногиронга айланди”, дейди террорчилар қўл остидан қутилиб чиққан Абдул Кадиф.
 
Инсонппарварлик йўлаги орқали қочиб чиққан ҳар бир суриялик учун Россиянинг Низолашган томонларни яраштириш маркази томонидан нон ва консерва маҳсулотлари берилмоқда. Марказнинг офицерлари қочқинларни автобусга чиқиб олишларига ёрдамлашяпти. Айни пайтда қочоқлар автобуси Шарқий Алепподан қочоқлар лагери томон йўл олган. Одамлар автобусга чиқиб олишлари учун атиги беш дақиқа сарфланди. Ортиқча вақт сарфланса, террорчилар бу ҳолатни пайқаши ва автобусга ўт очиши мумкин эди.
 
Айрим аёллар ўзлари юролмайди. Ортиқ куч қолмаган. Уларни стулга ўтқизиб кўтариб кетилмоқда. Ёш болаларнинг оёқ кийимлари йўқ. Ноябрнинг охирида кундузи ҳарорат 16 даражадан юқори эмас, тунда эса ҳарорат минус даражага тушиб кетади.
 
6 ёшли Муҳаммаднинг қўлига скотч ва латта боғланган. Унинг оиласи яшаган жойда аввал, одатда, ярани даволаш борасида бирор гап ҳам бўлмас эди.
 
"Укам қўлидан жароҳат олди. Биз уни ўзимиз боғлаб қўйдик. Уни кўрсатишга бирор жой йўқ. На дори, на бинт бор эди” дейди унинг акаси.
 
Мазкур қочоқларни жойлаштирилаётган пайтда лагерга яна иккита кичик автобусда одамлар олиб келинди. Аҳмад Саббоб жангарилар томонидан ўқ отилган оёғини кўрсатди. Улар шу йўл билан Аҳмадни қочиб кетишига тўсқинлик қилишган.
 
"Уларни олдига чиқиб қолманг. Сизни ўша заҳоти ўлдиради. Улар шундай дейишди. Бизни қўрқитишди. Биз уларга "оч қолишимизга сизлар сабабчисизлар, бизнинг нима гуноҳимиз бор”, деб айтдик. Биз қочдик, армия бизга ғамхўрлик қилди, улардан яширди, ҳимоя қилди ва бу ерга олиб келди”, дейди Аҳмад Саббоб.
Мухторбек Абдуллаев


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |