Главная

Ўзбекистон эҳтимолий терактларга нисбатан керакли чораларни кўрмоқда 

Ko'rildi: 158 Qo'shildi: 09-01-17

 Ўзбекистон куч тизимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жаҳонда содир этилаётган террорчилик ҳаракатларини таҳлил қилишмоқда ва бундай ҳаракатларнинг олдини олиш учун керакли чораларни кўришмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбанинг айтишича, кейинги пайтда халқаро террорчилар одамлар оммавий равишда тўпланадиган жойларга юк машинасида катта тезликда бостириб бориш амалиётини қўллашмоқда. Ана шундай сўнгги ҳолат Қуддус шаҳрида юз берди. «Ўзбекистон махсус куч тизимлари Берлинда содир бўлган фожиани таҳлил қилиб чиқишди ва янги йил байрами кунлари хавфсизликни таъминлаш учун қатор қоидаларни ишлаб чиқишди. Масалан, байрам кунлари сайилгоҳлар атрофидаги кўчалар нафақат милиция билан, балки бетон тўсиқлар билан тўсилди. Бундан ташқари, махсус металл тўсиқлар ҳам ўрнатилди», — деди Sputnik Ўзбекистон суҳбатдоши.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар, ФВВ вакилларидан иборат гуруҳлар байрам тадбирларида шай ҳолатда турди.

«Албатта шаҳардаги барча жойларни тўсишнинг имкони йўқ, террорчи исталган кўчага кириб бориши мумкин. Шунинг учун дастлабки эҳтиёт чораларига эътибор қаратилди. ЙҲХ ходимлари Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги юк машиналарини ҳушёрлик билан текширувдан ўтказишмоқда, турли рейдлар ўтказилмоқда. Яна шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги дам олиш масканлари схемаси жуда яхши режалаштирилган бўлиб, у ерларга юк машинасида осонгина кириб бориш имкони йўқ, атроф турли девор ва тўсиқлар билан ўралган», — деди манба. Германия пойтахтида 19 декабрь куни террорчи юк машинаси билан шаҳар марказидаги ярмаркада қатнашаётган одамлар устига бостириб борди. Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50га яқин киши жароҳатланди. Худди ана шундай кўринишдаги теракт якшанба куни Қуддусда содир этилди. Номаълум шахс юк машинасида одамлар устига бостириб бориши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.

 



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |