Загрузка...
Главная

Ўзбекистонлик аёллар бўлган фоҳишахона фош қилинди 

Ko'rildi: 49 Qo'shildi: 28-11-18



Фоҳишахона икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг қўшма тадбири вақтида аниқланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бир вақтда ҳамкорликда одам савдосига қарши тезкор-тадбирлар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тадбирлар давомида Остона шаҳрида темир йўл вокзали атрофидаги ҳудудда фоҳишахона топилган. У ерда пул эвазига интим хизмат кўрсатувчи 7 нафар аёл бўлган. Уларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққан.

3.png
 
Ўзбекистон фуқароларига нисбатан миграция қонунчилигини бузганлик учун маъмурий иш очилган.
 7.png

"Бундан ташқари Ўзбекистон ИИВ ходими улар билан профилактик суҳбат ўтказган. Маъмурий суд қарорига кўра, уларнинг уч нафари мамлакатдан чиқариб юборилган”, дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ИИВ ходимлари биргаликда ўтказган тадбирлар вақтида ўзбек томони халқаро қидирувга берган икки нафар жиноятчи қўлга олинганди.
 
Суннатилла Абдуллаев




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |